Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта режасини бажармаган туманлар томчилаб суғориш тизимига ўтказилади
30.11.2017 17:57,  
72

Ўзбекистон президентининг 27 ноябрда имзоланган “2018-2019 йилларда Ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига биноан республикада яқин орада 22060 гектар ер майдонларида томчилаб суғориш технологияси жорий этилади.

Ҳужжатда айтилишига кўра, 2018 йилда 9560 гектар ер майдонларида, 2019 йилда яна – 12500 гектар ер майдонларида томчилаб суғориш тизими жорий этилади. Ушбу ишлар тижорат банклари кредитлари ҳамда фермерларнинг шахсий маблағлари асосида амалга оширилади.

Бир ой давомида вилоят ҳокимликлари янги қуриладиган ирригация мажмуалари рўйхатини анқлаштиришлари керак бўлади. Ушбу фаолиятда 2017 йилда давлат пахта режасини бажара олмаган туманларга алоҳида эътибор берилади.

Томчилаб суғориш технологиясини киритишда Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари етакчи бўлади. Ушбу вилоятларнинг ҳар бирида 2700 гектар ер майдонлари ана шундай технологиялар билан жиҳозланади.

Янги технологиялар киритилиша натижасида, бир йилда тежаб қолинадиган сув ҳажми 106 млн кубометрга етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, халқаро экспертлар хулосасига кўра, Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми ўзгармаса 2040 йилларга қадар сув дефецити 15 фоизни, дарёларда сув ҳажми камайган тақдирда – 33 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан