Ўзбекистонда ОИВга мажбурий тиббий текширувдан ўтказишга рухсат берилди

30.11.2017 | Тиббиёт | 2839

Жорий йил 28 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Одам иммунитети танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича буйруқни тасдиқлади.

Буйруқ талабларига кўра, энди текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.

Буйруқ Савдо-саноат палатаси билан келишилган.