Тошкентда икки нафар бесоқолбоз қўлга олинди

30.11.2017 | Жамият | 5663

Тошкентда икки нафар бесоқолбоз қўлга олинди, деб хабар қилди UzNews нашри Юнусобод тумани ИИББ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, 1994 йил ва 1983 йил бўлган бу икки шахс 3 сентябр куни танишиб, бирга яшай бошлашган.

Тергов тадбирлари давомида эркаклар Тошкент шаҳридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган квартирада жинсий яқинлик қилишгани аниқланган. Квартира эркаклардан бири томонидан ижарага олинган бўлган.

Суд-тиббий экспертизаси икки эркак ўртасида жинсий яқинлик бўлганини аниқлади, дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120(Бесоқолбозлик)-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши — 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.