Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилдан барча ўсмир қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланади
30.11.2017 18:22,  
63

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2016 — 2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари аёллар, она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.  

Миллат генофондини яхшилаш, саломатлик кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириш она ва бола саломатлиги муҳофазаси репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдан бошланади. Айниқса, бунда ўсмир қизлар саломатлиги катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадда, 2018 йилдан мамлакатимизда дунёда биринчилардан бўлиб, ўсмир қизларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, папилоллома вирусли касаллик бўлиб, унинг 100 дан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари эса онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Жумладан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида папиллома вируси етакчилик қилади.

Ушбу хасталикдан ҳимояланишнинг энг самарали усули — папиллома вирусига қарши эмлашдир. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эмлаш тадбирини 9-13 ёшли қизлар ўртасида ўтказишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, миллий эмлаш календари бўйича мамлакатимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан  профилактик эмланади. 2017 йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун сарфланадиган маблағлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланди. Ушбу тадбир учун жорий йилнинг ўзида 42,3 миллиард сўм маблағ ажратилди ва эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан