Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари нималар ҳақида келишиб олишди?
30.11.2017 20:27,  
3

30 ноябрь куни Минскда Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари давлат чегаралари борасида келишиб олишди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Беларус пойтахтида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Улар икки томонлама муносабатларнинг келгуси ривожи, хусусан, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Назарбоев чегарадаги вазият ҳақида гапирар экан, ҳозирда икки мамлакат ҳукуматлари иш олиб бораётган "йўл харитаси"ни қабул қилиш зарурлигини айтди. Қозоғистон раҳбари "йўл харитаси" қабул қилингунига қадар давлат чегаралари вақтинча очилишини билдирди.

У Қирғизистон-Қозоғистон ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилиш учун Жээнбековга Қозоғистонга расмий ташриф билан келиш таклифини берди.

Жээнбеков барча масалалар юзасидан келишиб олинганини билдирди.

"Нурсултон Абишевич билан мавжуд барча масалалар юзасидан гаплашиб олдик ва уларни ҳал қилиш бўйича ягона қарорга келдик. Икки мамлакат ҳукуматлари "йўл харитаси" устида ишлаяпти, декабрь ойи давомида бу йўналишдаги ишлар якунига етади. Чегарада ҳамкорликда назорат ўрнатамиз. Икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалалари ўз ечимини топади", — деди Қирғизистон раҳбари.

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги муаммолар 10 октябрдан бошланганди. Чегаралардаги учта назорат ўтказув пунктларида автомобиллар ва одамлардан иборат улкан тирбандликлар юзага келди.

Остона бу "кулранг" импортга қарши курашиш оқибати деб баёнот берди.

Илгарироқ Қирғизистон ҳукумати Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзодлардан бири билан учрашгани учун эътироз билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан