Ўзбек милицияси раҳбарияти ҳар уч йилда алмашади - Мирзиёев янги қарорни имзолади

01.12.2017 | Жамият | 5412

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида янги қарорни имзолади.

Ҳужжатда Ички ишлар вазирлигининг кадрларни ёллаш ва жойлаштириш, уларнинг захирасини шакллантириш, ички ишлар органлари ходимларининг хизматларини ташкил қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилди.

Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларига амалдаги кучлар ва воситалар ўртасида самарали бошқарув тизими ҳамда уларнинг ўзаро ҳаракатини яратиш, жиноятлар олдини олишнинг тезкорлигини таъминлаш, шунингдек жиноятлар тўғрисидаги хабарларни ўз вақт қайд этиш ҳамда уларга жавоб қайтариш бўйича вазифалар қўйилди.

Иш тажрибаси давомийлигини, ёш ходимларни хизматга мослашуви самарадорлигини, касбий ривожланиш жараёнини тезлаштиришни ва белгиланган тезкор-хизмат вазифаларни мустақил равишда бажариш қобилиятини ривожлантиришни таъминлайдиган самарали устозлик тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Эндиликда Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари ва Ички ишлар вазирлиги бош бошқармалари бошлиқлари ҳар чоракда жойларга чиқиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятларнинг ички ишлар бошқармалари соҳавий хизматлари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган бошқарув қарорлари ва эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тинглайди.

Ҳар ярим йиллик натижалар асосида улар Ички ишлар вазирлигининг коллегиясида хизмат ва ижро интизомини ошириш, хизматни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича шахсан ҳисобот тақдим этади, шунингдек, ташаббуссиз ва масъулиятсиз раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ижобий натижаларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш бўйича чоралар қабул қилишни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлигининг олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар билан ички ишлар органларида, шунингдек тақсимлаш бўйича йўлланма берилган тақдирда, бошқа давлат органларида мажбурий равишда доимий хизмат кўрсатиш бўйича таълим олиш якунланганидан сўнг беш йил давомида шартнома тузилади. Ички ишлар органларининг юқори раҳбарият таркибининг лавозими, асосан, Ички ишлар вазирлигининг раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича факультетини (юқори курсларни) битирган ходимлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ички ишлар органлари раҳбарият таркибининг ротацияси, одатда, эгаллаб турган лавозимида уч йил хизмат қилганидан сўнг муносиб лавозимга ўтказиш билан амалга оширилади. Умумий ва сержантлар таркиби, шунингдек аёллар учун (махсус унвондан қатъи назар) хизмат кўрсатишнинг максимал ёши — 50 ёш, зобитлар таркибида — 55 ёш, генераллик таркибида — 60 ёш.

Қарорга мувофиқ, ички ишлар органларидаги устозлар энг тажрибали, мутахассислиги бўйича камида беш йил хизмат қилган, юқори профессионал сифатларга, ижобий хизмат кўрсаткичлари ва тарбиявий ишлар кўникмаларига эга ходимлар орасидан танланади.

Уларга зобитлик таркибининг бир нафардан ортиқ бўлмаган, сержантлик таркибининнг уч ходимига қадар ва умумий таркибдаги беш нафаргача ходим бириктирилади. Хизматга илк марта қабул қилинган, ёки ИИВ олий ўқув юртларини қатнаб ўқиш шаклида тамомлаган битирувчилари бириктирилган устозларга лавозим иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида ойлик устамалар тўланади.

2018 йилнинг 1 январидан шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ хизмат интозимини қўпол равишда бузган, хизмат мажбуриятига масъулиятсиз ёндашадиган ёки ишда паст самарага эга бўлган ходимларга нисбатан лавозим иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима кўринишида интизомий жазо қўлланилиши мумкин.