Бош вазирга ёрдамчи этиб тайинланган Зойир Мирзаев ёхуд ҳукуматдаги янги тайинловлар

01.12.2017 | Жамият | 6074

Ўзбекистон Ҳукумати расмий сайтида шу ҳафтада амалга оширилган янги тайинловлар ҳақида ахборот берилди.

Илгарироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5257-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг самарали ва натижали ишини таъминлаш, уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта шакллантирилиб, янги комплекслар ва вазирлик ташкил этилгани маълум қилинган эди.

Ушбу қарорга кўра, Акмалов Қаҳрамон Валиевич Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Отажонов Нодир Собирович Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Кучкаров Жамшид Анварович Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ходжаев Жамшид Абдухакимович Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Холмурадов Сухроб Рустамович Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Ходжаев Ботир Асадиллаевич Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Молия вазири лавозимидан озод этилди.