Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек ҳарбийлари шартли душманни йўқ қилишди
2.12.2017 12:32,  
17

Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонларидан бирида кўргазмали тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳарбий округ тасарруфидаги батальон ва дивизон командирлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун ташкил этилган кўргазмали тактик ўқув машғулоти аввалида ўтказилган анжуманда слайд ва кўргазмали воситалар ёрдамида батальон тактик ўқув машғулотларини ташкил этиш, бўлинма командирларининг жанговар ҳаракатларни бошқариш ва улар орасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича йўл йўриқлар берилди.

Шундан сўнг кўргазмали тактик ўқув машғулотлари дала ўқув майдонида ташкил этилган йигирмага яқин ўқув жойларида давом эттирилди.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар олдига шартли душман кучларини мураккаб тоғ шароитида йўқ қилиш вазифаси қўйилди. Бўлинмалар мазкур вазифани муваффақият билан якунлашди.

Тактик ўқувлари сўнгида машғулотларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга округ қўмондонлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан