Харид мобайнида нималарни билиш керак?

02.12.2017 | Блог | 3844

Ҳозирги кунда супермаркет, минимаркет ва бошқа савдо марказларида турли хил пайқаш мушкул бўлган ҳийлалар мавжуд.

1. “9”ларга учманг!

Деярли 70 фоиз маҳсулотлар нархининг охирги рақамларида “9000”, “900”, “90” ни кўришимиз мумкин. Бундан мақсад инсон психологиясига таъсир ўтказишдир. Айтайлик, сиз  харид қилмоқчи бўлган нарсангиз нархи 3990 сўм. Сиз бу суммани 3000 дан сал кўпроқ дея тасаввур қиласиз. Ваҳоланки, бу маҳсулот нархи атиги 10 сўм кам 4000 сўмдир.

 2. Касса ёнида ҳушёр бўлинг

Касса ёнидаги бир-биридан ранг-баранг, “кўзни ўйнатувчи”  нарсалар ҳам шунчаки кичик ҳийладир. Сиз навбат кутаётган пайтингизда беихтиёр уларга қарайсиз ва “Улардан ҳам олсам зарар қилмайди” дея ўйлайсиз. Бу эса сотув сифатини оширади, чўнтагингизни эса, қўпол қилиб айтганда “қуритади”.

3. Аксиялардан узоқ бўлинг

Ҳеч қачон “Аксия”ларга қараманг, агар сизга ўша маҳсулот чиндан ҳам  керак бўлмаса . Чунки, улар атай маҳсулотларнинг баъзиларига совғалар қўшиб беришади. Албатта совға ҳаммага ҳам ёқади, аммо арзимаган нарсани деб сизга умуман керак бўлмаган нарсани сотиб олишингиз ҳамёнингизга “ёқмаслиги” аниқ.

4. Чекка назар солинг

Ҳисоб-китобдан сўнг, чекка кўз югуртириб чиқинг. Ахир сотувчи ҳам одам, у ҳам адашиши мумкин. Ёки сизнинг эътиборсизлигингиздан унумли фойдаланиб қолиши ҳам мумкин.

5. Керакли нарсани харид қилинг

Ҳар битта нарсани харид қилишдан олдин ўзингизга савол беринг “Чиндан ҳам шу менга керакми?” “Унинг учун ҳамёнимни очсам арзийдими?” деб.

Юқоридаги маслаҳатларимизга қулоқ тутсангиз, чўнтагингиз бут бўлади smiley