Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби этиб тайинланди

02.12.2017 | Ўзбекистон | 2763

Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби — президент Девони раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. 

1 декабрь куни Шавкат Мирзиёев президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни ҳамда лавозим тайинлови бўйича фармонни имзолаган.

Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Санъат ва маданият институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У илгари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасида фаолият олиб борган.