Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда ташқи дунёдан узилиб қолган 4 қишлоқ электр энергияси билан таъминланди
2.12.2017 23:20,  
14

Ўзбекистоннинг энг қадимий ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманида ташқи дунёдан узилиб қолган тўрт қишлоқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан муқобил электр энергия манбаи билан таъминланди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган GREEN ENERGY форуми доирасида  "Ўзэлектроаппарат" АЖ муқобил электр энергия сектори раҳбари Александр Ковалёв маълум қилди.

Форумда Сариосиёнинг Бағча, Кундайжувоз, Қўшработ ва Даргизараван қишлоқлари тикланадиган энергия манбалари (ТЭМ) билан қай тарзда қамраб олингани ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

Видеода айтилишича, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов Ўзбекистон Мудофаа вазири Кабул Бердиевга қишлоқларга махсус техникаларни етказиб бериш учун ҳарбий вертолёт ажратиш топшириғини берган.

"Бу ерда масала ҳар бир уйда лампочка ёнишида ҳам эмас, инкор этмайман, ёруғлик етиб бориши бу яхши, албатта, лекин маҳаллий ҳокимият олдига аҳолининг ташқи дунё билан алоқасини йўлга қўйиш топшириғи қўйилган эди. Чунки бу тўрт қишлоқ энг чекка тоғли ҳудудда жойлашган, у ерларга қишда етиб боришнинг асло иложи йўқ. Одамлар ўзлари яшайдиган манзилдан фақатгина баҳорда тушадилар ва кузда яна қайтиб кетадилар, қишда уларни кўрмайсиз. Яъни қишки мавсумда уларнинг ташқи дунё билан алоқалари узилади", — ҳикоя қилди Ковалев.

"Ўзэлектроаппарат" вакилининг сўзларига кўра, шу сабабли қишлоқдаги ҳар бир уйга кичик фото электростанциялар ўрнатилган.

Эндиликда аҳолида телефонни заряд қилиш, радио тинглаш имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, мактабларда ҳам 600 Квт қувватга эга ТЭМлар ўрнатилган.

Қишлоқларда шунингдек, антенналар ҳам ўрнатилган — аҳоли телевизор кўриш имконига эга бўлди.

"Очиқ айтиш керак, қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашганимизда, мамлакатда рўй бераётган янгиликлардан бехабар одамлар борлиги маълум бўлди. Улар ўз доирасида, ажралиб қолган дунёсида яшар эдилар. Яна бир нарса, бундай одамлар билан, афсуски манипуляция қилиш осон. Муқобил энергия билан таъминлаш ўша манзил аҳолисини нотўғри манипуляция қилиш имконини йўққа чиқаради", — деди Ковалев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан