Тошкентда янги масжид қурилиши бошланди (фото)

02.12.2017 | Ўзбекистон | 4885

Пойтахтнинг Сергели туманида “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжидининг янги биноси қурилиши бошланди. Ушбу масжид дастлаб 1962 йилда қурилган.

Бугун, 2 декабрь куни масжидининг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди. Шундан сўнг, Қуръон суралари ўқилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этди.