Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлиги қаерда жойлашиши маълум бўлди
3.12.2017 18:50,  
66

Янги ташкил этилган Инновацион ривожаниш вазирлиги Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида қуриладиган Инновацияларни татбиқ этиш илмий-амалий марказида жойлашади, деб хабар қилмоқда  президент матбуот хизмати.

Янги марказда — илмий-консультатив, иқтисодиёт тармоқлари инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади.

Ундан ташқари иқтидорли ёшлар бу ерда янги ишланма ва технологиялар билан танишиш баробарида старт-ап лойиҳаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. 

“Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз”, — деди Шавкат Мирзиёев янги марказ лойиҳаси билан танишиш жараёнида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги президент фармони билан 2017 йил 29 ноябрда ташкил этилган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан