Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон - Қирғизистон чегарасидаги вазият яхшиланмоқда
3.12.2017 18:58,  
7

Қозоғистон ва Қирғизистон орасида жойлашган "Ак-Тилек" чегара назорат пунктида юк автомобиллари ўтказиш тезлашди, деб хабар қилди Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Салкын Абдыкариева.

Унинг сўзларига кўра, чегарадан ўтиш сурати 2 декабрдан бошлаб тезлашган. Тонгга қадар чегарани 225та юк автомашинаси кесиб ўтган. Олдин Қозоғистон чегарасини бир соатда 78 та автомобил кесиб ўтган бўлса, ҳозир 15-20 та.

"Муаммолар бошланмасдан олдин чегарани бир соатда 30 та юк автомобили кесиб ўтар эди. Ҳoзир 20 та. Таласдаги "Чон-Капка" назорат пунктидан 70 та автомобил ўтмоқда", — деди Абдыкариева.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида муаммолар 10 октябрда бошланган эди. Ўша кундан бошлаб Қозоғистон томон чегарада автотранспорт воситаларини текширув ўтказишни кучайтирган эди. Натижада чегара назорат пунктларида улкан навбатлар пайдо бўлди. Қозоғистонда ушбу ҳодисага "яширинча импортга қарши кураш" деб баҳо беришган эди.

Яқинда икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари Толкунбек Абдыгулов ва Аскар Мамин орасида бўлиб ўтган музокараларда муаммони ҳал қилиш "йўл харитаси" ҳақида келишиб олинди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан