Биткоин ортидан бойиган илк миллиардерларнинг номи маълум қилинди

04.12.2017 | Иқтисод | 3042

Марк Цукербергни Facebook ғоясини ўғирлаганликда айблаган эгизак ака-укалар Тайлер ва Кэмерон Уинклвосслар дунёнинг илк биткоин миллиардерлари дея эълон қилинди. The Telegraph шу ҳақида хабар берди. 

Айтилишича, Уинклвосслар биткоинларни судда Цукербергдан ютиб олган пулларга сотиб олишган. 2008 йилда Цукерберг ака-укаларга тинчлик битими асосида 65 миллион доллар тўлаган. Aка-укалар 2013 йили жаҳон биткоин захираларининг 1 фоизини 11 миллион долларга сотиб олган эди. Ўша пайти бир биткоин 120 долларга баҳоланаётган эди.

Уинклвосслар ўз инвестициялари узоқ муддатли эканлигини таъкидлаб, шу пайтга қадар криптовалютани сотмай келди.

Биткоинлардаги 1 миллиард доллардан ортиқ маблағнинг яна бир эгаси криптовалюта асосчиси, Сатоши Накамото тахаллуси остида яширин инсон ҳисобланади.