Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон армияси қудрати ҳақида гапирди
4.12.2017 19:35,  
65

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Райиберди Дуйшанбиевни қабул қилди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Дуйшанбиев Қуролли кучларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчиларнинг техник жиҳозлангани, ижтимоий муҳофазаси, армиянинг мудофаага қодирлиги ҳамда у ердаги тартиб-интизом тўғрисида президентга ахборот берган.

Жээнбеков, шунингдек, собиқ президент Алмазбек Атамбаев "Қирғизистон Қуролли кучларида қатор ижобий ислоҳотларни амалга оширгани"ни таъкидлаб ўтган.

"Биз бугун кучли, яхши жиҳозланган армияга эгамиз. Мамлакат мудофааси учун кўнглимиз тўқ бўлиши мумкин. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ишлар давом эттирилади, республиканинг барча вилоятларида янги ва замонавий турар-жойларни қуришда давом этамиз", — деб қайд этди давлат раҳбари.

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қуролли кучлар тизимидаги коррупцияга қарши кураш ҳам давом эттирилиши лозимлигини қўшимча қилди.

"Ҳукуматнинг барча тармоғида коррупцияга қарши аёвсиз курашни давом эттирамиз", — деб таъкидлади Жээнбеков.

Жээнбеков ўз сўзи якунида Бош штаб раҳбаридан ушбу йўналишда ишларни кучайтиришни талаб қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан