Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 фоиз бўлиши мумкин
4.12.2017 19:38,  
9

Ўзбекистон Марказий банк прогнозига кўра, 2017 йил якунига қадар инфляция миқдори 12-14 фоизни ташкил қилиши мумкин. Бу ўтган йилгига (5,7 фоиз) нисбатан 2,5 барава кўп.

Маҳсулот ва хизматларнинг истеъмол баҳолари индекси (ИБИ) бўйича ҳисобланган ушбу инфляция миқдорида, асосий ўсиш — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларида кузатилган. Хизматлар нархи эса – камроқ ошган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нархлар ўртача 9,4 фоиз ўсган. 2016 йилнинг ушбу даврида ўсиш — 2,5 фоизга камайган эди.  

Энг сезиларли даражада нархлар мол, қўй ва парранда гўшти, шакар, айрим турдаги мева-сабзавотлар нархлари ўсган. Айрим сабзавотлар нархи ошишига касаллик ва зараркунандалар сабаб бўлган бўлса, бошқаларининг нархи ошишига – уларни экспорт қилиш туфайли ички бозорда ҳажми камайиши сабаб бўлган.

Хусусан, январь-август ойларида сабзи экспорти 3 мартага, олма экспорти 2,3 мартага, помидор экспорти 1,4 мартага ортди. Тухум экспортининг йўлга қўйилиши ҳам унинг ички бозорда 10 фоизга нархи ошишига олиб келган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 

Ушбу гуруҳ маҳсулотлар нархи 10,3 фоизга ошган. (2016 йилнинг мос даврида ўсиш — 7,2 фоиз бўлган эди). 

Хусусан, кийим-кечаклар нархи 10,9 фоиз, пойабзал нархи 10,2 фоиз, қурилиш моллари 10,7 фоиз,асосий маиший маҳсулотлар 11,5 фоиз, ювиш ва тозалаш воситалари 11,2 фоиз, маданий моллар 9,5 фоиз, алоқа воситалари 10,7 фоизга қимматлашган.

Ушбу нархларнинг ошишига асосий саба — валюта курсининг девальвация қилиниши, дейилган Марказий банк хабарида.

Хизматлар нархи

Хизматлар нархи ўртача 7,2 фоизга ошган. Ундан уй-жой коммунал хизматлар нархи — 6,8 фоиз, йўловчи ташиш транспорти хизмати 6,9 фоиз, шу билан бирга темир йўл транспорти 17,7 фоиз, ҳаво транспорти 48,2 %, алоқа хизмати — 23,8 фоиз, мактабгача таълим хизмати нархи  8,3 % миқдорида ошган.

Марказий банк хабарига кўра, инфляция миқдорининг кескин ўсишининг асосий сабаби – валюта курсини девальвация қилиш, иқтисодиётни кредитлаш ва пул массаси ҳажмларини ошириш сабаб бўлган. Йил давомида юзага келган нархлар динамикасини инобатга олиб, йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан