Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яманнинг собиқ президенти исёнчи хусийлар томонидан ўлдирилди
4.12.2017 20:50,  
16

Эроннинг Tasnim агентлиги Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди. 

Sky News Arabia ҳарбий манбаларга таяниб, собиқ президентни пойтахт Сано яқинидаги Сунхан аҳоли пунктида исёнчи хусийлар ўлдирганини билдирди. Телеканалга кўра, Салоҳ отишма бошланиб кетгани туфайли машинадан чиққанида бошига ўқ теккан.

«Умумхалқ конгресси» партиясининг мансабдори ҳам собиқ давлат раҳбари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Яман пойтахтида ҳукуматга қарши урушда яқингача иттифоқдош бўлган исёнчи хусийлар ва Салоҳ тарафдорлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Жанглар оқибатида камида 245 киши ҳалок бўлди.

Яманда фуқаролик уруши 2014 йилда бошланганди — ўшанда Мансур Ҳодий тасарруфидаги кучлар ҳамда шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» номли гуруҳи, ҳусийчилар ва собиқ президент Али Абдулла Салоҳнинг тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. Натижада, қонуний президент пойтахтни ташлаб, жанубдаги порт шаҳар Аданга қочишга мажбур бўлди.

2015 йилда Яман ҳукуматини Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси қўллаб-қувватлаб чиқди ва Яманга коалиция кучлари киритилди. Коалиция Форс кўрфази ҳудудидаги араб давлатлари - Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, шунингдек, Иордания, Миср ва Марокашни ўз ичига олган.

Маълумот учун, Али Абдулла Салоҳ Яманни 1978 йилдан 2011 йилгача бошқарганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан