Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўксаройда Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев учрашуви бўлиб ўтди
5.12.2017 13:48,  
7

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кўксарой қароргоҳида муносиб ҳурмат эҳтиром билан кутиб олинди.

Маросимда, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради, президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шундан сўнг Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёевнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Музокаралар Очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтди. 

Айни дамда тор доирадаги учрашув якунига етди. Бир неча дақиқа ичида кенгайтирилган доирадаги учрашув бошланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан