Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекозиқовқатхолдинг» учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни бошлайди
5.12.2017 14:05,  
7

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси тузилмасида учувчисиз тизимлардан фойдаланиш бўйича «Учувчисиз технологиялар» ихтисослашган компания ташкил этилди, дея хабар қилди холдинг матбуот хизмати.

Декабрда Ўзбекистонга Россиянинг «Птеро» компанияси ишлаб чиқарган биринчи учувчисиз «Птеро-G1» учувчисиз авиатизимларнинг етказиб берилиши кутилмоқда. Ноябрда «Учувчисиз технологиялар» мутахассислари Россияда малака ошириш курсларидан ўтишди.

«Птеро-G1» қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини ўлчаш ва уларнинг ривожланиш ҳолати устидан мониторингини юритиш мақсадида фойдаланилади. Бу режа-картографик материалларни ўз вақтида янгилаш ва агротехник тадбирлардаги камчиликларни бартараф этишга имкон беради.

«Учувчисиз технологиялар» фаолияти картографик ишлар, сув хўжалиги, нефть-газ соҳаси, экология ва ўрмон хўжалиги, қурилиш, саноат ва энергетика инфратузилмалари ҳолати мониторингини юритишни ўз ичига олади.

Июль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи доирасида мамлакатда иқтисодиётнинг турли жабҳаларида фойдаланиш учун учувчисиз парвоз ускуналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга топшириқ берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан