Дунёдаги энг йирик бриллиантлардан бири сотилди

05.12.2017 | Иқтисод | 2641

Нью-Йоркдаги аукционда 709 қиротли бриллиант 6,5 миллион долларга сотилди. У дунёдаги энг йирик бриллиантлардан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, бриллиант 2017 йилнинг март ойида Сьерра-Леонеда намойиш этилган эди. Қимматбаҳо тош мамлакат шарқидаги Коно туманида топилган. Бу мамлакат тарихидаги энг катта бриллиант ва дунёда топилган қимматбаҳо тошлар ўртасида ҳажми бўйича 14-ўринда туради.

Маълумотларга кўра, бриллиантни британиялик заргар Лоренс Графф харид қилган. Қимматбаҳо тошни топган гуруҳ уни сотишдан тушган пул Сьерра-Леонени ободонлаштиришга сарфланишига умид қилган ҳолда бриллиантни мамлакат ҳукуматига топширди.