Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳарорат 15-17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
5.12.2017 22:23,  
6

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 17 даражагача кўтарилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази.

Марказнинг хабар қилишича, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 7 ва 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 8-9 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади. Ҳарорат кечаси 7-8 декабрда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади, 9-10 декабрда —3… —8 даражагача пасаяди, кундузи 7 декабрда 5-10 даража илиқ, 8-10 декабрда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 7 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқдан +2… +7 даражагача ўзгариб туради. Кундузи 7-8 декабрда 10-15 даража илиқ, 9-10 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 7-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 9-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 7 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 8 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 9 декабрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида 9 декабрда бироз ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3-8 даражагача илиқ, кундузи 12-17 даража илиқдан 5-10 даража илиқ ҳароратга ўзгариб туради.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 7 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 8-10 декабрда кечаси ҳарорат +5 даражагача кўтарилади, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 7-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқдан 1-6 даража совуққача, кундузи 1-6 даража совуқдан 0-5 даража илиқ ҳароратга ўзгариб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан