Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия агрохолдинги Ўзбекистонга шакар етказиб беришни бошлади
6.12.2017 09:28,  
8

Россиянинг "Продимекс" компаниялар гуруҳи Ўзбекистон бозорига шакар етказиб бермоқда. Бугунги кунга келиб республикага 50 вагон шакар жўнатилди ва ҳар куни янги ҳажмда маҳсулот етказилмоқда, деб хабар берди nuz.uz.

"Шакар режадагидан ортиқ миқдорда ишлаб чиқарилгани сабабли ортиқча маҳсулотни хорижга экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон биз учун салоҳиятли бозор ҳисобланади", – "Продимекс" директори ўринбосари Вадим Ериженский.

Агрохолдингдагиларнинг айтишларича, божхона қийинчиликлари боис республикага Россия шакари 26 йил давомида экспорт қилинмаган.

"Продимекс" компаниялари гуруҳи Россиядаги йирик агрохолдинглардан бўлиб, Воронеж вилоятида саккизта корхонаси бор. Агрохолдингнинг барча шакар ишлаб чиқариш заводлари суткасига 78,5 минг тонна қанд лавлагини қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан 15 сентябрдан мамлакатга келтириладиган шакарни импорт божи ва акциз солиғи ставкаларини умуман бекор қилганди. Ундан аввал, 2000 йиллар бошидан 30 фоизлик ставка қўлланилган.

Расмий статистика маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда шакарга бўлган йиллик эҳтиёж — 700 минг тоннани ташкил қилади. 1998 йилда биринчи Хоразмда "Хоразм-шакар" заводи иш фаолияти йўлга қўйилганди. Ушбу завод бир суткада 1 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга.

2014 йил якунида Тошкент вилоятида "Ангрен Шакар" МЧЖ ХК шакар заводи ишга туширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан