Европа Иттифоқи АҚШни Қуддус бўйича огоҳлантирди

06.12.2017 | Жаҳон | 2904

Европа Иттифоқи фикрича, Қуддус мақомининг ўзгариши ҳам яқин, ҳам узоқ муддатли истиқболда Яқин Шарқ муаммосига ечим топиш бўйича саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.

"Бизнинг фикрча, музокараларнинг тикланишига халақит бериши мумкин бўлган исталган хатти-ҳаракатлар, жумладан, Қуддус атрофидаги вазият ҳам, яқин ва узоқ муддатли истиқболда Яқин Шарқдаги дипломатик жараённинг тикланишига оид саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкин", - дея айтиб ўтди Могерини журналистларга. У Европа Иттифоқининг АҚШ билан қайси масалаларда ўзаро зиддияти борлигини ҳам келтириб ўтган.

Президент Дональд Трамп бугун, чоршанба куни Қуддусни пойтахти сифатида тан олиши ҳақида маълум қилади. Шаҳарнинг шарқий қисмига фаластинликлар даъвогарлик қилиб келади.

Исроил Қуддусни, жумладан, Иорданиядан ярим аср аввал эгаллаб олинган унинг шарқий туманлари ва тарихий марказини ўзининг “ягона ва ажралмас” пойтахти сифатида эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти босиб олиш ҳолатини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқдаги можаронинг энг асосий муаммоларидан бири сифатида кўради. Шу сабабдан барча хорижий элчихоналар Тель-Авивда жойлашган.