Бобур, Беруний ва Навоий қабрлари биргаликда ободонлаштирилади

06.12.2017 | Жаҳон | 2675

Афғонистон ҳудудида жойлашган Бобур, Беруний ва Навоий қабрлари икки мамлакат ҳамкорлигида ободонлаштиришга келишиб олинди.

Ўзбек ва афғон умумий маданияти рамзи бўлган Абу Райҳон Беруний (Ғазнада), Алишер Навоий (Ҳиротда), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (Кобулда) каби буюк сиймолар қадамжоларини биргаликда қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича ҳам келишиб олинди.

Ундан ташқари 2018 йилда Афғонистонда Абу Райҳон Берунийнинг илмий ижодига бағишланган Ўзбекистонда эса — Гавҳарбегимга бағишланган халқаро анжуманлар ўтказишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин алоҳида ўзбекистонлик усталар гуруҳи катта машаққатлар билан Афғонистондаги ўзбек алломалари қабрларини ободонлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.