Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон мамлакатлари АҚШ томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини қоралаб чиқмоқди
6.12.2017 22:04,  
9

6 декабрь куни Оқ Уй АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти деб тан олиши ҳақида расмий баёнот берди. Жаҳоннинг турли мамлакатлари етакчилари бунга муносабат билдирди.

Жумладан Рим папаси Франциск статус-квони сақлаш лозимлигини, АҚШ элчилигини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш нотўғрилигини таъкидлади.

Туркия ва Эрон Трампнинг ушбу ташаббусига кескин қаршилик билдирди. Жумладан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат минтақада чегаралар ўзгаришига ҳамда исломнинг муқаддас қадамжоларига дахл қилишларига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтди.

Иордания парламенти депутати Яҳё Сауд, бу янгиликка фикр билдирар экан, АҚШ билан дипломатик алоқаларни узишни таклиф қилди.

Маълумот учун, Исроил Қуддусни, жумладан, Иорданиядан ярим аср аввал эгаллаб олинган унинг шарқий туманлари ва тарихий марказини ўзининг “ягона ва ажралмас” пойтахти сифатида эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти босиб олиш ҳолатини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқдаги можаронинг энг асосий муаммоларидан бири сифатида кўради. Шу сабабдан барча хорижий элчихоналар Тель-Авивда жойлашган.

АҚШ Конгресси 1995 йилда Исроилдаги элчихонани Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш ҳақидаги қонунни қабул қилган. Бироқ шаҳарнинг баҳсли мақоми ва бу ҳолатнинг араб-мусулмон дунёси билан муносабатлардаги ўта нозиклиги инобат олиниб барча америкалик президентлар, жумладан Трамп ҳам, ҳар ярим йилда бу қарорнинг бажарилишини ортга суриб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан