Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия президенти ўзбекистонлик мигрантларга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади
6.12.2017 22:05,  
13

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан  меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш ҳақидаги шартномани ратификация қилувчи ФЗ-366 сонли қонунни имзолади, дейилган президент расмий порталида.

Ушбу Федерал қонун Ўзбекистон ва Россия орасида 2017 йилнинг 5 апрелида Москвада имзоланган шартномага асосланган бўлиб, Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш, уларнинг иммиграциядан олдин тайёрлаш ва тиббий кўрикдан ўтказишни назарда тутади.

Янги қонунга кўра, меҳнат мигрантларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида, бир қатор ҳуқуқлар кафолатланади. Улар орасида Россия қонунларига кўра меҳнат қилиш, дам олиш, тиббий суғурта, ижтимоий ҳуқуқлар ва нафақа олиш ҳуқуқи бор.

Ундан ташқари, қонунда иш берувчи меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳаққидан кам бўлмаган миқдорда маош тўлаши, турар жой билан таъминлаши, алоҳида ҳолларда келиш-кетиш харажатларини қоплаши ҳам назарда тутилган.

Қонунга кўра, иш берувчи меҳнат мигранти билан имзоланган шартноманинг бекор қилиниши ҳақида Россиянинг таалуқли органлари ҳамда Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига хабар бериши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан