АҚШ Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб террор хавфидан огоҳлантирди

07.12.2017 | Жаҳон | 2396

АҚШ Давлат департаменти америкаликларни бутун дунё бўйлаб террор хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, АҚШ Ташқи сиёсий маҳкамаси 2017 йилнинг 14 сентябрида эълон қилинган ҳужжатни янгилаган.

Шу муносабат билан америкаликларга "ўта ҳушёр бўлиш ва саёҳатлар вақтида хавфсизлик чораларига амал қилиш" тавсия этилган.

Жамоат жойларда ва диққатга сазовор масканларни зиёрат қилиш вақтида америкаликларга ўта эҳтиёткор бўлиш маслаҳат берилган.