Қамчиқ довонида исиниш пунктлари ташкил қилинди

07.12.2017 | Ўзбекистон | 2452

Қамчиқ довонининг алоҳида мураккаб бўлакларида ташкил қилинган иситиш ва овқатланиш пунктлари йўлда тўхтаб қолган транспорт ҳайдовчилари ва йўловчилари учун мўлжалланган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

"Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Р. Жўраев А-373 сонли «Тошкент-Ош» йўлининг “Қамчиқ” довонидаги иситиш пунктлари ҳамда транспорт ҳаракати узулуксизлигини таъминловчи ташкилотлар фаолияти билан шахсан танишди", — дейилган хабарда.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра “Қамчиқ” довонида транспорт ҳакаратининг узулуксизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда вазирлик назорасти остида.