Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Статистика қўмитаси ноябрь ойида Ўзбекистондаги нархлар қанчага ошганини эълон қилди
7.12.2017 17:46,  
5

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон истеъмол секторида ноябр ойи учун инфляция даражаси ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, ноябр ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2 фоизга ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга кўтарилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,5%га ошиб, истеъмол нархлари индексининг умумий ўсиш даражасига 0,7 фоиз даражасида таъсир этди. 2016 йилнинг ноябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,фоизга қимматлашган.

Маълумотда қайд этилишича, помидор ва бодринг маҳсулотлари нархлари бирмунча сезиларли даражада – 60,6 фоиз ва 54,0 фоизга, узум – 19,8 фоизга, олма – 14,1 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, сабзи – 17,2 фоизга, пиёз – 13,9 фоизга, карам – 12,9%га ва картошка – 1,1 фоизга арзонлашди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ой давомида ўртача 3,4 фоизга қимматлашиши истеъмол нархлари индекси ўсиш даражасига 1,2 фоиз даражасида таъсир этди. 2016 йил ноябр ойида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг ўсиш суръати 1,8 фоизни ташкил этган.

Нархларнинг ўсиш даражасига асосан бензин маҳсулотига бўлган янги нархларнинг жорий қилиниши сабаб бўлди (нархларнинг ўртача ўсиш суръати 39,7 фоиз), бу эса истеъмол нархлари индекси ўсишига 0,5%га таъсир этди.

Дори-дармонлар 4,8 фоиз, кийим —  2,9 фоиз, оёқ кийим — 2,2 фоиз, шахсий гигиена маҳсулотлари —2,1 фоизга қимматлашган.

Ноябр ойида аҳоли учун пуллик хизматлар соҳаси 0,5 фоизга ўсди. Бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишида 0,1 фоиз даражасида таъсир қилди. 2016 йилнинг ноябр ойида хизматлар соҳаси тарифи 0,4% га ошган.

Ушбу соҳада асосий инфляцион омил сифатида маиший хизмат тарифлари 2% га ва чет тили ўқув куслари учун тўловлар 2,2 фоизга қимматлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан