Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

07.12.2017 | Ўзбекистон | 2277

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларнинг ва дала ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

"Музокаралар давомида 2017 йилда олиб борилган дала ишларининг натижалари сарҳисоб қилинди. Учрашувлар чоғида демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларнинг ва дала ишларни интенсивлаштиришга келишиб олинди. Учрашув якунига кўра баённома имзоланди", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 1,65 минг км узунликдаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни март ойида қайта тикланганди.