Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент 2018 йил номини Олий Мажлисга тақдим этадиган Мурожаатномасида маълум қилади
7.12.2017 18:02,  
3

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ билан чиқиш қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ЎзАнинг ёзишича, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ» деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди ва бу ишлар Конституциянинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди.

«Албатта, бу ҳақда узоқ ва батафсил гапириш мумкин. Лекин бугунги тантанали маросим янгича мазмун ва йўналишда ўтаётганини ҳисобга олиб, мен фақат энг муҳим ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман», — деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Хабар беришларича, жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида эса Ўзбекистон Президентининг яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан