Мирзиёев: Ўзбекистон Конституцияси яратилиши жараёнида қатнашганимдан фахрланаман

07.12.2017 | Ўзбекистон | 2559

Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали маросим ташкил этилди. Унда, «Халқ сўзи» хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси яратилиш тарихи ҳақида гапирар экан, «Халқ сўзи»нинг иқтибос келтиришича: «Ўша жараёнда иштирок этганимдан фахрланаман», деб айтган.

Ўзбекистон Президенти беш йил давомида аҳоли манфаатлари учун кўп ҳужжатларга ўзгартишлар киритилишини ҳам таъкидлаган.

Аввалроқ, 2018 йил номи Президентнинг яқин кунларда Олий Мажлисга йўллайдиган Мурожаатномасида маълум қилиниши ҳақида хабар берилган эди.