Uzcard DUET карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади

07.12.2017 | Ўзбекистон | 3057

Uzcard 2018 йил 1 январдан DUET (офлайн карталар) карталар бўйича транзакция ўтказишни тўхтатади. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Учинчи чоракда DUET карталар орқали 16,3 млрд сўмлик 14,2 минг транзакция амалга оширилди. 2016 йилнинг худди шу даврида эса мазкур рақам анчагина кўпроқни ташкил этган — 1,9 млн транзакция ва 1,06 трлн сўм.

ЯУПМ матбуот хизматининг  хабар қилишича, бугунги кунда жами 18,7 млн дона пластик карта чиқарилган бўлиб, уларнинг 11,3 миллионтаси онлайн карталар ҳисобланади.

ЯУПМ маълумотларига кўра, учинчи чоракда Ўзбекистонда 1,4 млн дона пластик карта чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6 фоизга кам демакдир. Ўшанда 1,7 миллионта карта чиқарилган эди.

Учинчи чоракда ecommerce-транзакциялар миқдори 220 миллионтани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 182,4 фоиз кўп (77,9 миллионта транзакция) демакдир. Учинчи чоракда электрон тижорат бўйича жами транзакция суммаси 13,4 трлн сўмга етиб, 4,08 трлн сўмдан 228,4 фоизга ўсди.