Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқ қабулхоналари фаолиятига ўзгартирилиш киритилади
8.12.2017 09:24,  
16

Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари негизида Тезкор давлат хизматлари агентликлари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида билдирди.

Давлат раҳбари Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат тушганини, уларнинг 1 миллиондан ортиғи ижобий ҳал этилганини қайд этди.

"Фуқароларимизнинг оғирини енгил қилиш, кундалик муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари негизида, Президент ҳузурида алоҳида тузилма ташкил этмоқчимиз", – деди Мирзиёев.

Бу тузилмага Тезкор давлат хизматлари агентлиги деб ном берсак, айни муддао бўларди. Чунки, у тезкор равишда, марказлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатадиган идора бўлади, деб таъкидлади президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан