Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев амалдорларга: тадбиркор эртага ҳаммангни боқади
8.12.2017 17:52,  
87

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолишини айтди.

"Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи давлат раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади", — деди Мирзиёев.

Тадбиркорлар ҳақида гапирар экан, ўтмишда аждодларимиз ҳам тадбиркорлик билан шуғулланганини, буни Буюк Ипак Йўли мисолида ҳам кўриш мумкинлигини, умуман, тадбиркорлик ўзбек халқининг қонида бор эканлигини таъкидлади. 

"Амалдорларга тадбиркор эртага ҳаммангни боқади, деб неча маротаба айтганман, тадбиркорни йўлига ғов бўлиш, оёғига кишан бўладиган қонунларни чиқариш керак эмас. Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади", — деди Мирзиёев.

Президент тадбиркор фаолиятига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат, деб қабул қилинади, дея огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ҳам тадбиркорлик соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, "тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади", — деб айтган эди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан