Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Бекободда юз берган кучли шамол оқибатлари ҳақида маълум қилди
8.12.2017 17:59,  
8

Бекобод шаҳрида юз берган кучли шамол оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар, дарахтларнинг синиши кузатилиб, шаҳарда яшовчи бир неча аҳоли қисман моддий зарар кўрди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 7 декабрь куни соат 7 дан 18 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилди.

Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан ташкил топган тезкор штаб ташкил этилиб, бевосита куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Ташкиллаштирилган авария-тиклаш ишлари натижасида юзага келган электр, газ ва сув таъминотидаги авариялар соат бартараф этилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат ўз уйларига жўнатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан