Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида бўғиб ўлдирилган хоразмлик қизнинг жасади топилди
8.12.2017 23:00,  
5

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида содир этилган қотиллик фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

19 ноябрда 1998 йили Хоразм вилоятида туғилган Д.А. исм-шарифли қизнинг мурдаси Ўрта Чирчиқ тумани, Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган. Суд-экспертиза таҳлиллари қиз боғич билан бўғиб ўлдирилганини кўрсатди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида қотилликда гумон қилинаётган шахс аниқланиб, ушланди. У 1990 йили Тошкент шаҳрида туғилган ва киракашлик билан шуғулланувчи Х.А. экани маълум бўлди.

Айни пайтда Жиноят Кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатларини вилоят прокуратураси олиб бормоқда. Қотилликда гумондорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан