Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бетараф байроқ нима дегани ва нима учун спортчилар уни остида мусобақаларда қатнашишади
9.12.2017 14:15,  
51

Бетараф байроқ нима ўзи?

Оқ матода акс этган ҳаво ранг, қора, қизил, сариқ ва яшил рангли ҳалқалардан иборат анъанавий олимпия байроғи. Ҳалқалар дунёнинг беш қисмини рамзи.

Байроқни 1913 йилда француз спорт арбоби Пер де Кубертен ўйлаб топган. Биринчи бор 1920 йили Антверпенда бўлиб ўтган VII - ёзги олимпия ўйинларида намойиш этилган эди.

Нима учун спортчилар ўз давлат байроғи остида эмас, бетараф байроқ остида қатнашишади?

Бунинг сабаби, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) қайсидир давлатнинг миллий олимпия қўмитасини бирор бир сабаб (сиёсий жанжаллар, давлатда уруш бўлаётган бўлса ва бошқалар) тан олинмай турган вақтда.

Мамлакат ўзининг спортчиларини олимпия ўйинларида ички сабаблар (асосан сиёсий) туфайли қатнашишини рад этса, аммо спортчилар олимпия саралаши ўтган бўлишса, бетараф байроқ остида мустақил равишда қатнашишлари мумкин.

Ўзининг ёки бетараф байроқ остида қатнашиш — нимасида фарқ?

Олимпия ўйинлари очилиш ва ёпилиш маросимларида олимпия байроғи кўтарилади. Мусобақаларда спортчилар миллий рамзлардан фойдаланишмайди, ҳаттоки кийимларида ҳам. Агар ғолиб бўлса мамлакат гимни ўрнига ХОҚ гимни яйрайди.

Агар спортчи ўз давлатининг шаънини ҳимоя қилмаса, нима учун Олимпиадада қатнашади?

Асосий сабаби, спортчи олимпиядага тўрт йил давомида тайёргарлик кўради ва унинг мавқейини сақлаб қолиш, ўзини кўрсатиши учун тақдим этилади.

Бетараф байроқ остида қўлга киритган барча медальлар спортчики ҳисобланади.

Қайси давлат спортчилари бетараф байроқ остида олимпия ўйинларида қатнашишган?

1980 йилда Москва Олимпиадасини бойкот қилган мамлакатлар атлетлари бетараф байроқ остида қатнашишган. Улар орасида — Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг ҳозирги президенти (IAAF) Себастян Коэ, дзюдочи Эсио Гамба, юқорига сакровчи Сара Симеони.

ХОҚ байроғи остида турли йилларда Ҳиндистон, Жанубий Судан, Шарқий Тимор, Қувайт, собиқ Югославия спортчилари қатнашишган. 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бетараф байроқ остида Сурия, Жанубий Судан, Эфиопия олимпиячилари иштирок этишган эди.

1992 йилда Албервилда ўтган қишки Олимпиадада Россия спортчилари учун ХОҚ байроғи кўтарилиб, олимпия гимни янграган эди. Унда Россияликлар билан биргаликда собиқ СССР республикалари спортчилари бирлашган жамоа бўлиб иштрок этишган эди.

Нима учун бетараф байроқ ҳақида гапирилмоқда?

Халқаро олимпия қўмитаси 2018 йилнинг 9-25 февралида Жанубий Кореянинг Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки олимпия ўйинларга Россия спортчиларини бетараф байроқ остида қатнашишлари учун қарор қабул қилди. Сабаб — допинг жанжали. Шунинг учун ХОҚ Россия Олимпия қўмитасини аъзолигини тўхтатиб қўйган. Олимпия ўйинларида қатнашадиган Россия спортчилари "Olympic Athlete from Russia​" мақомини олишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан