Хорижий компаниялар Ўзбекистонда олтин конларини қидириш билан шуғулланади

09.12.2017 | Ўзбекистон | 2575

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси ўнта олтин қазиб олинувчи конлар ҳудудларини ўзлаштириш истиқболларини ўрганиш учун тўртта хорижий компанияни жалб этди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Uzgeoinvest-2017 халқаро конференцияси давомида маълум бўлди.

Қўмита раиси Бобир Исломовнинг таъкидлашича, Канаданинг B2Gold, Британиянинг NordGold, Туркиянинг TUMAD ва Жанубий Кореянинг Shindong Resources’си билан шартномалар имзоланган.

«Инвесторлар дастлабки тадқиқотларни лицензиясиз ўтказиши мумкин, бу технологиялар ва хорижий компанияларни жалб қилиш бўйича ишларни тезлаштиради», - дея таъкидлаб ўтган Исломов.

Шартномалар икки йилга мўлжалланган бўлиб, инвестициялар миқдори тахминан 8 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.