Лола Каримованинг маҳалласига ўт кетди

09.12.2017 | Жаҳон | 17768

Чоршанба куни Лос-Анжелес яқинида янги ёнғин бошланди. Натижада 200 минг одам эвакуация қилинди. Thomas номи берилган ёнғин Калифорния штатида тинчимаётган ёнғинларнинг энг йиригидир. Ёнғин бир кун ичида 32 минг гектар жойга тарқалди. Хабарларга кўра,  ёнғин  бир кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Кучли шамоллар Лос-Анжелеснинг бой Бел-Эйр маҳалласида ҳам ёнғин келтириб чиқарди. Ушбу маҳаллада тадбиркор Илон Маск ва қўшиқчи Бейонсенинг мулки бор.

Ўзбекистоннинг ўтган йили оламдан ўтган президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг ҳам айни маҳаллада уйлари борлиги айтилади.

АҚШдаги нуфузли The New York Times газетаси 15 декабрь куни эълон қилган бош мақоласида Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Лос Анжелесдаги энг қиммат ва ҳашаматли маҳаллалардаги бир эмас¸ балки тўртта кўп миллион долларлик саройни сотиб олгани ҳақда хабар қилган.