Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда таълим олган имом Қозоғистон олий муфтийси этиб сайланди
9.12.2017 22:23,  
11

Серикбай ҳожи Ораз Қозоғистон олий муфтийси этиб сайланди, унинг номзодини Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Ержан ҳожи Малгажиули таклиф этган.

Қурултойда қатнашган 300 нафар делегат Серикбай ҳожи Оразнинг номзодини бир овоздан маъқуллаган.

Серикбай Сатибалдиули 1975 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкентдаги мадрасани тамомлаган. 1992 йилдан 1994 йилга қадар Мисрдаги Ал-Азҳар университетида ўқиган. 1995-1996 йилларда Исломобод университетида таълим олган. 2014 йилда Мисрдаги ислом маданияти университетида ўқиган. Қустанай муҳандислик-иқтисодиёт университетининг менежмент йўналиши магистратурасини тамомлаган.

Серикбай ҳожи Ораз Алмати масжидида имом ноиби, Ислом университети ректори, "Ҳазрат Султон" масжидининг бош имоми бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан