Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек атласи ва адраси инсоният номоддий маданий мероси деб тан олинди
9.12.2017 22:25,  
58

Ўзбек ипак матолари — атлас ва адрас тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар бўлими хабар берди.

Бу ҳақдаги қарор Номоддий маданий меросни сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Жанубий Кореяда бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Фарғона водийсидаги Марғилон шаҳри атлас ва адрасчиликнинг тарихий маркази ҳисобланади. Бу қадимий анъанани давом эттириш ва асраб қолиш мақсадида 2007 йилда Марғилонда ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилган.

Марказ атлас ва адрас тўқиш ҳунарини асраш, ривожлантириш ва оммалаштириш билан шуғулланади. Марказ ходимлари бу қадимий ҳунар билан танишишни истаганлар учун машғулотлар, кўргазма ва ярмаркалар ўтказишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан