Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура 3 опа-сингил ўлими бўйича суд-тиббий экспертизаси натижаларини эълон қилди
10.12.2017 15:55,  
9

Тошкент шаҳар прокуратураси бошқармаси бошлиғи Бобир Деҳқонов тўсатдан вафот этган 3 опа-сингил ўлими бўйича суд-тиббий экспертизаси натижаларини эълон қилди.

Аввал хабар қилинганидек, бир оиланинг 3 қизи Муниса (2010 й.т.), Мухлиса (2011 й.т.) ва Моҳира (2013 й.т.) 8 ноябрь куни Тошкентда вафот этишди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

Шанба куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган навбатдаги брифингда шаҳар прокуратураси вакили эълон қилган СТЭ натижаси биз ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасидаги манбаамизга асосланиб хабар берганимиздек бўлиб чиқди. Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, қизлар гипотензив дори воситасини (артериал қон босимини туширадиган) қабул қилишганидан кейин вафот этишган. Дори воситасини давомли қабул қилиш натижасида, қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган.

Бобир Деҳқоновнинг таъкидлашича, тергов давомида бу дорихона ходимининг хатоси бўлганми ёки даволовчи шифокорнинг хато ташхиси бўлганми аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан