Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар органи ходими Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочган шахсни ушлагани ҳақида сўзлаб берди
11.12.2017 09:53,  
244

9 декабрь куни пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида Тошкент шаҳар ИИББнинг хизмат қилишда юксак натижаларни кўрсатган бир гуруҳ ходимларини моддий мукофотлар билан рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.

Хусусан, яқинда Тошкент руҳий касалликлар шифохонасидан қочган 3 нафар хавфли жиноятчини аҳолига зиён-заҳмат етказмасдан ушлашда жонбозлик кўрсатган ходимлар ҳамда бошқа ички ишлар идоралари вакиллари мукофотландилар.

Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати бригада бошлиғи ўринбосари, подполковник Муродилла Алиқориев:

— 2017 йилнинг 20 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан 3 нафар бемор қочиб кетган эди. Биз бу ҳақда тезкор хабар олганимиздан сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан кўрсатмалар берилди ва  унга шахсий таркиб йўналтирилди. Воқеа содир бўлган вақтдан 4 соат ўтиб, қочиб кетганларнинг 2 нафари Олмазор метро бекатида ушланди. Учинчи шахсни қидирув ишлари кечаю кундуз давом эттирилди. У ҳам қидирувнинг эртаси куни Чилонзор туманидаги савдо марказлари атрофида қўлга олинди. Хавфли жиноятчини ушлаш жараёнида у қочишга уринди ва ёнида бўлган пичоғи билан менга ташланди, оқибатда тан жароҳати олдим. У яна қочиб кетишга уринди, лекин унинг ортидан 100 метрлар чамаси қувлаб етдик ва қуролсизлантириб, қўлга олишга эришдик.

Муродилла Алиқориев ушбу хизмати учун 1 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан