Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги туристик объект - Тошкентда туялар карвони
11.12.2017 10:15,  
30

9 декабр куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида саёҳатчилар учун туялар карвони тасвирланган янги объект очилди, деб хабар қилмоқда туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг матбуот хизмати.

Ушбу санъат асари Ўзбекистон ҳудудидан ўтган Буюк ипак йўлини ифодалайди. У келажакда юртимизга келадиган саёҳатчилар албатта томоша қиладиган объектлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Қайд этиб ўтиш жоизки, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Чилонзор тумани ҳокимияти билан биргаликда туманда кичик сайёҳлик кластерини яратиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Жумладан, Ю.Гагарин кўчасини сайёҳлар савдо қилиши, овқатланиши ва кўнгил ёзиши мумкин бўладиган махсус сайёҳлик кўчасига айлантириш режалаштирилган.

Бу лойиҳа доирасида бренд дўконлар, умумий овқатланиш жойлари (тематик ресторанлар, арт-кафелар, қаҳвахоналар), сувенир дўконлари, ҳунармандлар устахоналарини очиш режалаштирилган, деб ёзмоқда Кун.уз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан