Япониялик руҳиятшунос Кохке Такахаши кўзни чалғитувчи янги иллюзияни шарҳлади, деб ёзмоқда The Independent.
Расмда оқ, кулранг ва қора ранглардаги тўлқинлар тасвирланган, бироқ тўлқинларнинг баъзи қисмлари зигзаг (синиқ чизиқ) каби кўринади.
Кулранг фондаги тўлқинларнинг бир қисми бурчакли кўринишининг сабаби тўлқинлар қай тарзда бўялганлигидир, деб тушунтиради Такахаши. Агар тўлқиннинг фақат ён қисми бирор рангга бўялган бўлса, унинг эгилган жойи қиррали кўринади. Бордию, эгик қисми айни рангга бўялса, кўзимиз уни текис қабул қилади. Бироқ миямиз нега бундай қабул қилишга мойиллиги аниқланмаган.
Ушбу иллюзия аввалроқ ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлиб кетганди.