Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин Суриядан Россия қўшинларини чиқаришни буюрди
11.12.2017 19:28,  
2658

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги Россия ҳарбий контингентининг каттагина қисмини чиқаришга буйруқ берди. Путин бу ҳақда Суриянинг Хмеймим шаҳрида ҳарбийлар билан учрашуви давомида маълум қилган, деб хабар қилди РИА Новости.

Путиннинг сўзларига кўра, икки йилдан сал ошиқ вақт мобайнида Россия Қуролли кучлари Сурия армияси билан биргаликда "халқаро террорчиларнинг энг жанговар гуруҳларини тор-мор қилишга муваффақ бўлган".

Путин Россия ҳарбийлари топшириқларни аъло даражада бажарганликларини, ҳақиқий жасорат, қаҳрамонлик ва профессионаллик кўрсатганликларини эътироф этиб, ҳарбийлар ўз яқинлари ёнига ғалаба билан қайтишаётганини қўшимча қилди.

"Сизларни она ватан кутмоқда, ўртоқлар. Оқ йўл. Барчангиздан хизмат учун миннатдорман", — деди Россия президенти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан