Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда Буюк Ипак йўлининг 30 метр келадиган харитаси топилди
12.12.2017 12:51,  
582

Пекиндаги Гугун музейи жамланмаси яқинда Буюк Ипак йўлининг антиқа харитаси билан бойиди, деб хабар қилмоқда Синьхуа ахборот агентлиги.

Ушбу харита узунлиги 30,12 метр эни 59 сантиметрли ипак матога чизилган бўлиб, унда қадимий карвон йўллари жойлашган 211 та шаҳар ва қишлоқлар номи битилган. Улар орасида Самарқанд, Ҳирот, Исфахан ва Дамашқ шаҳарлари ҳам бор. Харита Хитойнинг шимоли – ғарбидаги “Цзяюйгуань” чегара қўриқ пунктидан бошланади.

Харитага асосан, Буюк Ипак йўли Осиё Африка қитъаларида жойлашган 10 та мамлакат ҳудудлари — Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони ва Миср орқали ўтади. Харитага кўра, Буюк Ипак йўли Макка шаҳрида тугайди.

Харита Хитойда 1368 – 1644 йилларда қироллик қилган Мин  династияси даврига  мансуб бўлиб, у  1930 йиллардан буён Японияда сақланиб келган экан.

Қизиғи шундаки, японияда уни Мин династияси даврида чизилган табиат манзараси деб ҳисоблашган экан. Бунга сабаб – харитада кўрсатилган барча шаҳар ва жойлар номлари мўғул, форс ёки араб тилида битилгани бўлган.

Улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ноёб топилма Shimao Group компанияси раҳбари Сюй Жунмао томонидан 20 млн долларга сотиб олиниб Гугун музейига совға қилинган.

Олимлар фикрига кўра, ушбу харита тўлиқ эмас, аслида унинг узулиги 40 метрлар бўлиши керак. Айни дамда харита реставрация қилинмоқда.

Тарихчи олимлар фикрига кўра, Буюк Ипак йўлига Хитойда милоддан олдинги 206 йилдан – 23 йилга қадар ҳукуматни бошқарган “Ғарбий Хань” династияси даврида асос солинган. У Хитойнинг Сиань шаҳридан бошланиб Италиянинг Рим шаҳрига қадар етиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан