Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 100 дан зиёд "Нексия" автомобиллари "ҳибсга олинди"
12.12.2017 13:12,  
14

Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида 100 дан зиёд "Нексия" автомобиллари "ҳибсга олинди", деб хабар қилди Sputnik нашрига Багарни шаҳарчасида истиқомат қилувчи манба.

Маълум бўлишича, 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Багарни шаҳарчасида "Нексия" автомобили 10 яшар ўғли билан йўл четида кетиб бораётган, 1982 йилда туғилган эркакни уриб кетган. Автомобил ҳайдовчиси ҳодисадан сўнг тўхтамаган, аксинча, ҳодиса жойида қочиб қолган.

Эркак тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Марҳумнинг ўғли ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига автомобил "Нексия 2" русумли эканлигини маълум қилган. Аммо болакай, қоронғу бўлгани учун, машина рақамини кўришга улгурмаган.

Айни вақтда Ғаллаорол тумани, хусусан Багарни ва Маржонбулоқ шаҳарчаларида ушбу ҳолат юзасидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларида шубҳа уйғотган автомобиллар текширилиб, эгалари сўроқ қилинаётгани маълум.

Манбанинг сўзларига кўра, айни вақтда 100 дан зиёд автомобиллар ҳибсга олинган ва автомабил сақлаш тураргоҳларига жойлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан